Тиббий ёрдам сифати ва кўламини ошириш бўйича топшириқлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Батафсил

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.

Батафсил

Ўзбекистон – Беларусь агрофоруми доирасида муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда

Бугун, 25 февраль куни Тошкент шаҳрида иш бошлаган Ўзбекистон – Беларусь агрофорумида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ва “Белгоспищепром” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Батафсил

Япония ва Корея Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Япония ва Корея Республикаси билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Батафсил

Шавкат Мирзиёев: Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Анқарада «Миллат кутубхонаси» очилиш маросимида қатнашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан бирга Анқарадаги «Миллат кутубхонаси»нинг очилиш маросимида иштирок этди.

Батафсил

Ўзбекистон Президенти туркиялик ишбилармонлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди. Тадбирда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), «Гебзе» уюшган саноат зонаси, «Зираат» банки, «Зорлу холдинг», «Жошкуноз холдинг», «Экзачибаши», «Байкар», «Дунягоз», «Канимед саглик», «Бау глобал», «Хавелсан» каби қатор компаниялар вакиллари иштирок этди.

Батафсил

Тадбиркорлик — иқтисодиёт таянчи

Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг турлари ва сонини қисқартириш, соддалаштириш ва очиқ-ойдинлик даражасини ошириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини халқаро рейтинг талабларига мослаштириш мақсадида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Батафсил