“Veolia” компанияси вакиллари билан учрашув

Жорий йилнинг 8 сентябрьида Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров “Veolia” компанияси президенти ўринбосари Малика Гендури билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, шунингдек, “Veolia” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Шаин Бутилла, компания ваколатхонаси ёрдамчиси Санжар Саиджанов ҳамда Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков, Давлат хусусий шериклигини ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров ва директор ўринбосари Нодир Нуритдинов иштирок этдилар. 

Учрашув давомида ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар, хусусан, Тошкент марказий иситиш тизимини ривожлантириш лойиҳаси, унинг техник ва молиявий тарафлари, амалга ошириладиган лойиҳалар асосида янги ва барқарор иш ўринларининг яратиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар юқорида қайд этиб ўтилган масалалар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги