Хитойда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ошади

21-25 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур мухтор ўлкаси тижорат департаменти ва Шинжон ишлаб чиқариш-қурилиш корпуси делегацияси ишчи ташриф билан мамлакатимизда бўлди.
21-25 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур мухтор ўлкаси тижорат департаменти ва Шинжон ишлаб чиқариш-қурилиш корпуси делегацияси ишчи ташриф билан мамлакатимизда бўлди. 
 
Делегация таркибидан Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасининг савдо, молия, консалтинг, логистика, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган компаниялари вакиллари ҳам ўрин олди. 
 
Ташриф доирасида делегация аъзолари “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Ўзагроэспорт” акциядорлик жамияти вакиллари билан учрашиб, Ўзбекистондан Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини ошириш масалалари бўйича музокаралар олиб борди. 
 
Музокаралар якуни бўйича “Ўзагроэкспорт” АЖ ва “Шицзиньдан” экспорт-импорт савдо компанияси, “Huahe International” бизнес-консалтинг компанияси ўртасида савдо ҳамкорлик бўйича баённомалар имзоланди. 
 
ЎзА