Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи

Биз ўтган 3 йилда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, барқарор бозор иқтисодиётини шакллантириш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий соҳалар, жумладан, тиббиёт, таълим ва илм-фан йўналишларидаги ишларни такомиллаштириш бўйича қатор ислоҳотларни бошладик.